Ссылки доступа

Ғарбий Қозоғистондаги шахтада тўрт киши ҳалок бўлди


 Актюбинская область на карте Казахстана.
Актюбинская область на карте Казахстана.

Оқтўбе вилоятидаги шахтада тўрт киши ҳалок бўлди ва бир киши жароҳат олди, дея хабар беради вилоят ҳокимияти.

Оқтўбе вилояти ҳокимиятининг хабар беришича, 30 декабрь куни маҳаллий вақт билан соат 21 да Хромтау туманининг ёнғин хавфсизлиги хизмати шахтада портловчи моддаларнинг «портлаш ишлари пайтида олдиндан ҳаракатга келгани» ҳақида хабар олган. Ҳодиса содир бўлган “Весенняя Аралчинская” кони, ҳокимият матбуот хизматининг хабар беришича, «Aktobe Copper Company” га тегишли бўлиб, Коктау қишлоғидан 30 километр узоқликда жойлашган.

Фавқулодда вазиятда жабрланувчининг ҳолати тўғрисида маълумот берилмаган.

«Ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда», дейилади ҳокимият хабарида. Оқтўбе вилояти ҳокимининг ўринбосари ҳодиса жойига етиб борган. Шунингдек, фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари ҳам юборилди.

Хромтау туманида жойлашган мис ва мис-рух рудаларини қазиб олиш ва қайта ишлаш билан шуғулланадиган «Оқтўбе мис» компанияси Россиянинг мис ишлаб чиқарувчи учинчи йирик корхонаси, Россиянинг металлургия гиганти «Россия мис компаниясига» тегишли.

Компаниянинг асосчиси ва асосий эгаси россиялик миллиардер Игор Альтушкин бўлиб, унинг бойлиги Форбес томонидан 4,1 миллиард долларга баҳоланмоқда.

XS
SM
MD
LG