Ссылки доступа

Қирғизистонда педофилларнинг маълумот базасини яратиш таклиф қилинди


Қирғизистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Элвира Сурабалдиева Қозоғистон мисолида педофиллар маълумотлари сақланадиган ахборот базасини яратишни таклиф қилди. Бу ҳақда сиёсатчи ўзининг Facebook саҳифасида ёзиб қолдирди.

«Бизга ҳам айнан шундай карта керак. Бунга ҳар бир ота-онанинг, бутун жамиятнинг эътиборини қаратиш вақти келди. Ҳаммамиз гувоҳ бўлдикки, 13 ёшли қизни зўрлаш фактлари аниқланганда, қишлоқдошлари жабрланувчининг ўзи ва унинг ота-онасини айблашди», — деб эслади Элвира Сурабалдиева.

Бош вазир ўринбосари, шунингдек, мактаб ёшидаги болаларни бегоналарга эргашмаслик, машиналарига ўтирмаслик ва улар билан гаплашмасликка ўргатишга чақирди. «Ўсмирлар учун Интернетда порнографияни чеклашлар бўлиши керак — сиз болаларингизнинг телефонлари ва компьютерларини охирги марта қачон текширгансиз?“, дейди Сурабалдиева.

БМТ Тараққиёт дастурининг Қирғизистондаги ваколатхонаси томонидан ўтказилган тадқиқотга кўра, 2019 йилнинг тўққиз ойида «Зўрлаш» моддаси бўйича 269 та судгача иш қўзғатилган, шулардан 200 таси тўхтатилган ва судга етиб бормаган. Фақат 17 та иш судда кўриб чиқила бошланди. «Ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқада бўлиш» моддаси бўйича судгача 54 та процесс рўйхатдан ўтказилди.

XS
SM
MD
LG