Ссылки доступа

Қозоғистон президенти ўлим жазосини тақиқловчи қонунни имзолади


Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев тинчлик даврида мамлакатда ўлим жазосини қўллашни тақиқловчи халқаро шартномани ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади. Бу ҳақда президент веб-сайтида хабар жойлаштирилган.

Мамлакат Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактнинг ушбу жазо турини бекор қилишга қаратилган Иккинчи факультатив протоколга қўшилди. Ҳужжатда айтилишича, протокол иштирокчилари бекор қилишни инсон қадр-қимматини мустаҳкамлаш ва инсон ҳуқуқларини изчил ривожлантириш учун қулай деб ҳисоблашади.

Энди ушбу жазо турига оид ҳаволаларни Жиноят кодексининг 17 моддасидан олиб ташлаш қолди. Қозоғистоннинг амалдаги қонунчилиги терроризм ва айниқса уруш даврида содир этилган оғир жиноятлар учун, шунингдек, мамлакат президенти ва биринчи давлат раҳбари Нурсултон Назарбоевнинг ҳаётига тажовуз қилиш учун ўлим жазосини назарда тутади.

2004 йил январидан бошлаб Қозоғистонда ўлим жазосига мораторий амал қилмоқда.

2016 йилда Олмаотада 10 кишининг умрига зомин бўлган қуролли ҳужумларда айбдор деб топилган Руслана Кулекбаевга ўлим жазоси тайинланди. У Қозоғистонда ўлимга ҳукм қилинган ягона одам эди. Энди у қамоқда умрбод қамоқ жазосини ўтайди.

МДҲ ҳудудида фақат Белоруссия ҳукумати ўлим жазосидан фойдаланишда давом этмоқда. 1990 йилдан бери Минскда ўлим жазосига ҳукм қилинган 400 дан ортиқ одам отиб ўлдирилди.

XS
SM
MD
LG