Ҳозирча мунтазам авиақатнов эмас, чартер рейс ҳақида гап бормоқда.
Ширкатга кўра, Тошкентдан самолёт маҳаллий вақт билан соат 09:30 да учади ва Душанбега соат 10:30 етиб боради. Душанбедан ортга қараб соат 12:00 да учади ва Ўзбекистон пойтахтига соат 13:00 да учиб келади.
Тожикистон ва Ўзбекистон пойтахтлари ўртасида 2017 йилда тикланган авиапарвозлар ўтган йилнинг 16 март санасида тўхтатилган эди.
Икки мамлакат орасида мунтазам парвозларнинг қачон тикланиши маълум эмас.