Ссылки доступа

Футболчи Криштиану Роналду жаҳонда Instagram’да энг кўп обуначига эга бўлган шахсга айланди


Криштиану Роналду

Италиянинг "Ювентус" футбол клуби ўйинчиси, португалиялик Криштиану Роналду жаҳонда Instagram’да энг кўп обуначига эга бўлган шахсга айланди. Унинг Instagram аккаунтига 250 миллион киши обуна бўлган.

Бу кўрсаткичдан фақат Instagram’нинг расмий аккаунти обуначилари кўпроқдир. Instagram аккаунтига 382 миллион киши обуна бўлган.

Обуначиларнинг кўплиги бўйича Роналдудан кейинги иккинчи ўринда америкалик қўшиқчи Ариана Гранде бормоқда. Унинг канали 214 миллион обуначига эга.

XS
SM
MD
LG