Ссылки доступа

Самарқандда “чиройли” авторақам 7 та Нексия нархига сотилди


Самарқандда 30 Z 777 ZZ авторақами онлайн кимошдида 596 миллион 525 минг сўмга сотилди. Бу пулга Ўзбекистонда камида 7 дона янги Chevrolet Nexia-3 автомобилини сотиб олса бўлади.

Авторақамни сотиб олган шахс зиммасига 29 миллион 993 минг 500 сўм миқдорида биржа воситачилик йиғими тўлаш мажбурияти ҳам юклатилган.

Мазкур рақам савдога 2020 йил 14 декабрь куни қўйилиб, бошланғич нархи 111 миллион 500 минг сўм қилиб белгиланганди.

Шу йил 4 январида кимошдида авторақам учун қарийб 60 минг доллар таклиф қилган харидор бу борада янги рекорд ўрнатди.

Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси маълумотига кўра, ўтган йили энг қиммат авторақам қиймати 206 миллион 700 минг сўмни ташкил этган.

Пандемия йили ҳисобланган 2020 йилда онлайн-аукционлар орқали 262 миллиард 600 миллион сўмлик 106 мингдан зиёд авторақам сотилгани ҳақида аввалроқ хабар қилинган.

XS
SM
MD
LG