Ссылки доступа

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси бўлим бошлиғининг собиқ ўринбосари Болат Суюмбаевни қидиришда ёрдам сўради


Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) собиқ раҳбарининг ўринбосари Болaтбек Суюмбаевни кўрган ёки у ҳақида маълумотга эга бўлганлардан телефон орқали Қўмита навбатчилик хизматига хабар беришларини сўради. У 2020 йилнинг декабрида қидирувга берилган.

Тергов маълумотларига кўра, заргарлик буюмларининг ўта катта миқдордаги контрабандаси факти бўйича судгача бўлган суд ишларини юритиш жараёнида Суюмбаевнинг ушбу жиноятга алоқадорлиги тўғрисида «инкор этиб бўлмайдиган далиллар» олинган бўлиб, у бир неча бор сўроқ қилиш ва бошқа тергов ҳаракатларига чақирилган.

Болатбек Суюмбаевнинг терговга келмаганлиги сабаб МХДҚнинг тергов органлари томонидан Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг 320-моддаси 3-қисми (мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) ва 223-моддаси 2-қисми (иқтисодий контрабанда) билан жиноят содир этганликда гумон қилинганлиги тўғрисида хабарнома юборилди.

Болатбек Суюмбаев 2016 йил май ойида Президент Алмазбек Атамбоевнинг буйруғи билан Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раисининг ўринбосари — қўмитанинг миллий хавфсизлик хавфини таҳлил қилиш ва прогноз қилиш хизмати директори этиб тайинланди. Бунгача у узоқ йиллар давомида Атамбоевнинг мухолифатдаги фаолиятидан бошлаб унинг шахсий қўриқчиси бўлиб ишлаган ва кейинчалик Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг 9-хизматини бошқарган.

2018 йил апрель ойида Президент Сооронбай Жеэнбеков Суюмбаевни Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимидан озод қилди ва Бош вазир Сапар Исоқов уни молия полицияси бошлиғи этиб тайинлади. Бир неча кундан кейин Исоқов истеъфога чиқарилди ва навбатдаги бош вазир Мухаммедмедли Абйлгазиев Суюмбаевни янги лавозимидан ҳам озод қилди.

XS
SM
MD
LG