Ссылки доступа

Саудия Арабистони уч йиллик можаролардан сўнг Қатар билан чегараларини очади


Король и наследный принц Саудовской Аравии

Саудия Арабистони душанба куни Қатар билан қуруқлик, ҳаво ва денгиз чегараларини очди. Икки давлат чегаралари 2017 йил ёзидан бери ёпиқ бўлиб келган.

Бу ҳақда чегараларнинг очилиши ҳақида музокараларда воситачи сифатида қатнашган Кувайт ташқи ишлар вазири эълон қилди. Шунингдек, Қатар амирининг сешанба куни Саудия Арабистонида Форс кўрфази саммитида иштирок этиши ҳақида хабар берилган эди.

Саммит давомида Саудия Арабистони, БАА, Баҳрайн ва Миср ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш бўйича бир томондан битим имзоланиши кутилмоқда. Маросимда АҚШнинг юқори лавозимли расмийлари, жумладан президентнинг маслаҳатчиси Жаред Кушнер иштирок этиши кутилмоқда.

Тўрт мамлакат 2017 йилда Қатарни терроризмни қўллаб-қувватлашда ва эронпараст позицияда айблаб, дипломатик алоқаларини узган. Қатарга 13 та талаб келиб тушди. Мамлакат уларни бажаришдан бош тортди, шундан сўнг дипломатик можаро иштирокчилари ўртасидаги муносабатлар музлатиб қўйилди.

XS
SM
MD
LG