Ссылки доступа

Ташқи қарз харжи бўйича очиқ маълумотлар базаси ташкил этилади


Ўзбекистонда халқаро ташкилотлар томонидан ажратилган қарзлар ва молиявий ёрдамлар сарфининг ошкоралигини таъминлаш учун очиқ маълумотлар базасини шакллантирилади.

Бу қадам, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги маълумотига кўра, Коррупцияга қарши курашиш халқаро стандартларини қонунчиликка имплементация қилишни давом эттириш бўйича тасдиқланган йўл харитасида акс этган.

Коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгаши томонидан тасдиқланган мазкур йўл харитасида “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонунни қабул қилиш жараёнини тезлаштириш, давлат фуқаролик хизматига очиқ мустақил танлов асосида ишга қабул қилиш ҳамда уларнинг касбга оид фазилатлари ва алоҳида хизматлари (меритократия тамойили) асосида хизмат поғоналарида кўтарилишининг шаффоф механизмларини жорий этиш, амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда давлат харидларининг стратегик субъектларига берилган барча имтиёзларни бекор қилиш, танлов (тендер) шаклида ўтказиладиган давлат харидларида контрагентларни (шартнома тарафлари) текшириш тартибини ишлаб чиқиш, коррупция билан боғлиқ жиноятлар ҳақида хабар берган шахсларни ҳимоя қилишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш, коррупция ҳолатлари тўғрисида аноним хабар йўллаш ва уларни кўриб чиқиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва бошқа чоралар кўзда тутилган.

Йўл харитаси билан Ўзбекистон Жиноят кодексига хорижий давлат мансабдор шахсларига ва халқаро давлат ташкилотларининг мансабдор шахсларига пора берганлик учун жиноий жавобгарликни белгилаш масаласини имплементация қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда ЖКга мансабдор шахс томонидан ноқонуний тарзда бойлик орттирганлик учун жиноий жавобгарлик белгилаш масаласини имплементация қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ҳам мўлжалланган.

XS
SM
MD
LG