Ссылки доступа

Тошкентдаги Алишер Навоий номли академик театр қаршисида яхмалак ишга туширилади


Жорий йилнинг 7 январь куни Тошкент шаҳридаги Алишер Навоий номли давлат академик катта театри биноси қаршисида яхмалак ишга туширилади. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати маълумот тарқатди.

Қайд этилишича, Туризм қўмитаси ва “Art Uz Promotion Agency” томонидан Тошкент шаҳар ҳокимлиги дастаги билан очилаётган “Очиқ осмон остидаги шаҳар муз майдони” лойиҳасини амалга оширишдан мақсад “аҳоли орасида соғлом турмуш тарзи ҳамда спортни кенг тарғиб қилиш”дир.

Яхмалакнинг очилиш маросимида россиялик спортчи, Олимпия чемпиони Алексей Ягудин ўз дастури билан иштирок этиши кутиляпти.

“Шаҳар марказидаги муз майдони бир ой муддатга ўрнатилади. Бу вақт мобайнида очиқ осмон остидаги муз майдонида қатор маданий-кўнгилочар ва спорт тадбирлари ўтказилади”, дейилган Туризм қўмитаси хабарномасида.

XS
SM
MD
LG