Ссылки доступа

Қаршида газ портлади. Икки киши ҳалок бўлди, бино қулаб тушди


Ўзбекистонда газ портлаган бинолардан бири.

Қарши шаҳрида 6 январь куни соат 08:10 ларда юз берган газ портлаши оқибатида икки киши ҳалок бўлгани ҳақида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Расмий билдирувда айтилишича, “Отчопар” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги уйлардан бирида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши юзага келган. Чақнаш ортидан юз берган портлашда бинонинг деворлари қулаб тушган.

“Воқеа жойига вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ёнғин-қутқарув гуруҳи зудлик билан етиб бориб, қидирув-қутқарув ишларини олиб борган. Афсуски, ушбу ҳодиса оқибатида икки нафар фуқаронинг жасади вайрон бўлган уй ичидан олиб чиқилган”,-дейилади расмий билдирувда.

Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

XS
SM
MD
LG