Ссылки доступа

COVID-19 коронавирусининг янги тури 41 мамлакатга тарқалиб улгурди


Биринчи марта Буюк Британияда аниқланган CОВИД-19 коронавирусининг янги тури ҳозирга қадар 41 та мамлакат ва ҳудудларда топилган, дея хабар беради Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ).

Роспотребнадзорнинг ёзишича, Россияда “британча” штамми ҳали аниқланмаган. “5 январь ҳолатига кўра, дастлаб Буюк Британияда аниқланган коронавируснинг VOC-202012/01 варианти ЖССТнинг олтита минтақасидан бештасида жойлашган яна 40 та штат / ҳудуд / кам сонли ҳудудларда аниқланди», дейилади хабарда.

Шунингдек, ташкилотнинг хабарида дастлаб Жанубий Африкада топилган 501Y.V2 штаммининг тарқалиши тўғрисидаги маълумотлар ҳам келтирилган. ЖССТ маълумотларига кўра, ушбу штаммни юқтириш ҳолатлари еттита мамлакатда қайд этилган.

Ташкилотнинг таъкидлашича, кетма-кет учинчи ҳафта давомида дунёда коронавирус инфекциясининг 4 миллиондан ортиқ янги ҳолатлари қайд этилган ва шу вақт ичида ўлим сони 76 мингга кўпайган. «Шундай қилиб, пандемия бошланганидан буён қайд этилган ҳолатларнинг умумий сони дунё бўйлаб 83 миллиондан, ўлим ҳолатлари 1,8 миллиондан ошди», дейилган ЖССТ хабарида.

Бирлашган Қироллик ҳукумати декабрь ойининг ўрталарида янги, юқумли коронавирус тури топилганлигини эълон қилди. Кейинчалик, SARS-CoV-2 нинг ушбу варианти бир қатор бошқа мамлакатларда, жумладан АҚШ, Хитой, Канада, Туркия, Таиланд, Греция, Словакия, Ветнам ва Кипрда топилган.

XS
SM
MD
LG