Ссылки доступа

МХДҚ: Қирғизистон Маданият вазирлиги “Эркин-Тоо” биносини тарихий ва маданий ёдгорликлар рўйхатидан ноқонуний чиқарган


Маданият, ахборот ва туризм вазирлиги мутасаддилари “Эркин-Тоо” газетаси ва китоб босмахонаси биносини тарихий ва маданий ёдгорликларнинг давлат рўйхатидан ноқонуний равишда олиб ташлади. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг Коррупцияга қарши курашиш хизмати Маданият вазирлиги ходимлари томонидан мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш фактларини аниқлаган.

2002 йилда ҳукумат қарори билан Киев кўчаси ва Эркиндик бульвари чорраҳасида жойлашган “Эркин-Тоо” газета ва китоб босиш корхонаси биноси Қирғизистон Республикасининг тарихий ва маданий ёдгорликларининг давлат рўйхатига киритилган. Бундай объектларни бузиш, бошқа жойга кўчириш, қайта қуриш ва ўзгартиришга фақат ҳукуматнинг рухсати билан йўл қўйилади, аммо 2015 йилда “Эркин-Тоо” ОАЖ акциядорлари Маданият, ахборот ва туризм вазирлиги масъуллари билан биргаликда ушбу объектни давлат рўйхатидан ноқонуний равишда чиқариб ташлаган.

МХДҚ маълумотларига кўра, ер участкасида кўп қаватли уй-жойлар қурилиши режалаштирилган. Энди бинони тарихий ва маданий ёдгорликларнинг давлат рўйхатига қайтариш бўйича тергов чоралари кўрилмоқда.

XS
SM
MD
LG