Ссылки доступа

Хитой ЖССТ мутахассисларига COVID-19 келиб чиқишини текширишга рухсат бермади


Вспышка коронавируса нового типа произошла в китайском Ухане

Хитой ҳали Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) экспертлари гуруҳига кириш учун рухсатнома бермаган, аммо илгари Пекин ва ЖССТ ўртасида COVID-19 нинг келиб чиқишини текшириш учун олимларнинг халқаро миссиясининг келиши тўғрисида келишувга эришилган эди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Аданом Гебреесус 5 январь куни бўлиб ўтган брифингда, Хитой ЖССтнинг миссиясига мамлакатга киришига рухсат бермаганидан жуда хафа бўлганини айтди. «Мен Хитойнинг юқори мартабали амалдорлари билан боғланиб, ушбу миссия ЖССТ учун устувор вазифа эканлигини яна бир бор таъкидладим», деди у.

Январь ойи бошида ЖССТ экспертларининг халқаро гуруҳи коронавирус келиб чиқиш сабабларини аниқлаш учун Хитойнинг Ухан шаҳрига бориши керак эди. ЖССТ вакили 16 декабрь куни Пекин ушбу ташрифни маъқуллаганини айтди.

ЖССТнинг фавқулодда вазиятлар дастури директори Майкл Раяннинг айтишича, иккита мутахассис аллақачон Хитойга жўнаб кетган, қолганлари сўнгги лаҳзада сафарларини бекор қилишларига тўғри келди. Бироқ, Раян бу масала тез орада ҳал бўлишига умид қилмоқда.

Хитойнинг Ухан шаҳрида коронавирус вируси тарқалиши Пекинга қарши кўплаб танқидларга сабаб бўлди. АҚШ президенти Доналд Трамп Пекинни COVID-19 нинг ХХР ташқарисида тарқалишига йўл қўйгани учун бир неча бор танқид қилди. Шунингдек, у Хитой ўз ҳудудидаги коронавирус билан боғлиқ ҳақиқий вазият тўғрисида аниқ маълумот бермаган деб тахмин қилди.

Декабрь ойида CNN Хубей провинциясининг Касалликларнинг олдини олиш ва назорат қилиш марказидан 117 саҳифалик ҳужжатни қабул қилди, унга кўра коронавирус тарқалиши бошланган Хитойнинг Хубей провинцияси пандемия бошланганда COVID-19 юқтириш ва ўлим ҳолатлари ҳақида хабар бермаган. Бу коронавируснинг дунё бўйлаб тарқалишининг олдини олишга ёрдам берган бўлар эди.

Ухан шаҳрида коронавируснинг янги тури тарқалганидан бери шу кунгача COVID-19 пандемияси дунё бўйлаб 1,8 миллиондан ортиқ одамни ўлдирган ва 86 миллиондан ортиқ одам касалликни юқтирган.

XS
SM
MD
LG