Ссылки доступа

Тўрақўрғонда ароқдан заҳарланиб ўлганлар сони беш нафарга етди


Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида ароқдан заҳарланиш оқибатида вафот этганлар сони беш кишига етган.

“Дарё” нашри хабарига кўра, заҳарланиш оқибатида касалхонага етказилган 13 кишидан беш нафари, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай, ҳаётдан кўз юмган.

Тўрақўрғонда Янги йил байрами арафасида Қирғизистонда ишлаб чиқарилган “Градусник” ароғидан заҳарланиб, касалхонага етказилганлар орасида икки киши вафот этгани ҳақида Озодлик аввалроқ хабар қилганди. Туман прокуратураси мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши очган.

Ароқдан заҳарланиш натижасида вафот этганларнинг ёшлари 36 дан 52 гача бўлгани айтилмоқда.

Туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Дилмурод Исмоилов ҳодиса ортидан касалхонага келтирилган беморлардан олти нафари соғайиб, уйига жавоб берилгани, икки нафари эса реанимация бўлимида оғир аҳволда қолаётганини билдирган.

XS
SM
MD
LG