Ссылки доступа

Қозоғистон президенти россиялик депутатнинг «эҳсон қилинган ҳудудлар» ҳақидаги сўзларига муносабат билдирди (видео)


Токаев (на фото) занимает президентский пост с июня 2019 года, бывший многолетний глава Казахстана Нурсултан Назарбаев носит официальный статус "лидера нации" (Елбасы)
Токаев (на фото) занимает президентский пост с июня 2019 года, бывший многолетний глава Казахстана Нурсултан Назарбаев носит официальный статус "лидера нации" (Елбасы)

«Ҳеч ким ташқаридан» қозоғистонликларга ўз ҳудудини бермади ва Қозоғистоннинг асосий бойлиги бу «аждодлардан мерос бўлиб ўтган муқаддас ер» дир. Булар Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Такаевнинг 5 январь куни “Эгемен Қазақстан” республика газетасида чоп этилган мақоласидаги иборалар.

«Бизнинг тарихимиз 1991 ёки 1936 йиллардан бошланмайди. Бизнинг одамлар бу ерда Қозоқ хонлиги даврида ва ундан олдинроқ — Олтин Ўрда, Турк хоқонлиги, хунлар ва саклар даврида яшаган ва ўсган», деб ёзган Токаев «баъзи чет элликлар»нинг провокацияларига қарши туриш зарурлигини кўрсатиб.

2020 йил декабрда Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги Россия Федерациясининг Муваққат ишлар вакили Александр Комаровни чақирди. Дипломатга Давлат Думасининг Таълим ва фан бўйича қўмитаси раҳбари Вячеслав Никоновнинг баёнотлари билан боғлиқ ҳолда нота топширилди. У Биринчи канал эфирида «Қозоғистон ҳудуди — Россиянинг ажойиб совғаси», деди.

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги «Россия Федерацияси давлат арбобларининг келгусидаги бундай баёнотларини олдини олиш учун чоралар кўришга» чақирди.

Токаев ўз мақоласида Қозоғистоннинг ҳозирги чегаралари халқаро ҳамжамият томонидан эътироф этилаётгани ва улар билан ҳеч ким баҳслашмаслиги ва барча ҳудудий тортишувлар «ниҳоят ҳал қилинганлигини» таъкидлади. Президент шунингдек, Қозоғистон жанубий, шимолий, ғарбий ва шарқий қисмларга бўлинмайдиган ягона давлат эканлигини таъкидлади, гарчи мамлакат таркибига Шарқий Қозоғистон, Ғарбий Қозоғистон ва Шимолий Қозоғистон вилоятлари киради.

Ниҳоят, Токаев яқин келажакда бундай провокациялар бўлмаслиги учун мамлакатнинг шимолий вилоятлари номларини ўзгартириш мумкинлигини аниқ айтди. Аммо шунга қарамай, россиялик депутатларнинг баёнотлари қозоғистонликларни ҳанузгача таъқиб қилмоқда.

1920-1925 йилларда Оренбург Қирғизистон (Қозоғистон) АССРнинг пойтахти эди.

Сиёсатшунос Шалкар Нурсеитовнинг сўзларига кўра, Қозоғистон Президенти дипломат ва сиёсатчи сифатида жойларни ўз номлари билан атамайди. «Ҳаммаси Кремлнинг позициясига боғлиқлиги аниқ. Улар муносабатларни бузишни истамайдилар. Шунинг учун бундай потенциал таҳдидлар, ташқи душманлар ҳақида гапириш қулайроқ. Бу расмий позицияни ифода этиш услуби», — дейди эксперт.

Токаев ўз мақоласида бошқа нарсалар ҳақида ҳам гапирди. Хусусан, қозоқ тилининг аҳамияти ва абадий мавзу — ривожланган ўттиз мамлакатга кириш. У экс-президент Нурсултон Назарбоевнинг доно сиёсати ҳақида эслашни ҳам унутмади. Эътиборли томони шундаки, президентнинг қозоқ халқига бундай мурожаатномаси айнан 10 январь сайловларидан олдин пайдо бўлган.

XS
SM
MD
LG