Авторақамлар онлайн-аукциони ўтказиладиган avtoraqam.uzex.uz сайтидаги маълумотларга қараганда, бу авторақамнинг бошланғич нархи 66 миллион 900 минг сўм қилиб белигланган эди. Савдо пайтида унинг нархи 4 баробар ошган. Рақамни сотиб олган харидор воситачилик йиғими учун яна 10 миллион сўм тўлайди.
4 январь куни Самарқандда 30 Z 777 ZZ авторақами онлайн кимошдида 596 миллион 525 минг сўмга сотилгани ҳақида хабар берилган эди. Бу пулга Ўзбекистонда камида 7 дона янги Chevrolet Nexia-3 автомобилини сотиб олса бўлади.
Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси маълумотига кўра, ўтган йили энг қиммат авторақам қиймати 206 миллион 700 минг сўмни ташкил этган.
2020 йилда онлайн-аукционлар орқали 262 миллиард 600 миллион сўмлик 106 мингдан зиёд авторақам сотилгани ҳақида Озодлик аввалроқ хабар қилган.
Самарқанд вилоятига тегишли 30 O 010 OO авторақами 6 январь куни 250 млн 875 минг сўмга сотилди.