Ссылки доступа

Туркманистонда -15 даража ҳароратда турар жой бинолари иссиқликсиз қолмоқда


Туркменистан (архивное фото) 

Шу кунларда Туркманистонда совуқ ва нам об-ҳаво кузатилмоқда. Ашхободда кечаси -10 даража совуқ. Маҳаллий аҳоли иситиш тизимидаги носозликлар билан боғлиқ қийинчиликларни, шунингдек музлаш сабабли инфратузилма объектларининг ишламай қолиши билан боғлиқ муаммоларни бошдан кечирмоқда.

Пойтахтда тунда ҳаво ҳарорати -10 даражагача пасаймоқда ва маҳаллий аҳоли кўпинча иситиш тизимидаги муаммолар ҳақида шикоят қилмоқда. Хусусан, кўп қаватли биноларда иситиш батареялари квартираларни иситмайди.

«Уй маъмурияти аллақачон батареяларни текшириш учун бир неча бор келган. Қувурларда сув борлиги эшитилмоқда, аммо босим ёки илиқ сув йўқ», — дейди пойтахтликлардан бири.

«Кечаси -10 даражагача совуқ. Кондиционерлар ишламаяпти. Иситиш учун одамлар кечқурун ошхонада газ плиталарини ёниқ қолдириб кетишади, — дейди яна бир Ашхободлик.

Унинг сўзларига кўра, бу газ қувурларидаги босимнинг пасайишига олиб келади ва аллақачон плиталар ўчиб қолган ҳолатлар ва натижада газдан заҳарланиш содир бўлган.

«Мен газ натижасида портлашлар ҳақида эшитмаганман, аммо бу содир бўлса, ажабланмайман», — дейди пойтахт аҳолиси.

Туркманистон шаҳарларида кўп қаватли биноларда иситиш марказлашган ҳолда амалга оширилади.

Маҳаллий мутахассислардан бири суҳбатда, Ашхободда инфратузилма объектларининг аксарияти 1980 йилларда ва 2000 йилларда қурилган уйларда яроқсиз ҳолатга келганини айтди. Унга кўра, кўп қаватли уйларнинг аҳолиси кўп йиллар давомида иситиш билан боғлиқ муаммоларга дуч келишмоқда.

«Бу муаммо бизда 20 йилдан бери ҳал қилинмайди», деб қўшимча қилди у.

Мухбиримиз суҳбатдошининг айтишича, тахминан ўн йил олдин қувурлар пластик қувурлар билан алмаштирилган, аммо бу ижобий натижа бермаган.

«Қувурларда сув товуши бор, биз қувурларда тўпланган ҳавони чиқариб турамиз, аммо илиқ сув келмайди», дейди пойтахт аҳолиси мухбирга.

Дарганат Этрап марказида, шунингдек Лебапнинг Халқобод каби бир неча чорвачилик қишлоқларида кескин совуқ туфайли, сув қувурлари музлаб қолган ва ёрилиб кетган. Музлар қишлоқлардаги кичик оқава сувларни тозалаш иншоотлари учун ҳам муаммо бўлиб қолди.

XS
SM
MD
LG