Ссылки доступа

Ўзбекистонда 2006 йили ёпилган Winrock International’нинг филиали қайта очилади


 Адлия вазирлиги вакили Винрок вакилига Ўзбекистонда филиал қайдга олинганига оид гувоҳномани топширмоқда (Адлия вазирлиги фотоси)
Адлия вазирлиги вакили Винрок вакилига Ўзбекистонда филиал қайдга олинганига оид гувоҳномани топширмоқда (Адлия вазирлиги фотоси)

Ўзбекистон Адлия вазирлиги 2021 йил 6 январь куни қароргоҳи АҚШда жойлашган Winrock халқаро қишлоқ хўжалигини ривожлантириш институтининг Ўзбекистондаги филиалини давлат рўйхатидан ўтказган.

Вазирлик матбуот хизмати маълумотига кўра, филиалнинг асосий мақсад ва вазифалари овқатланиш ва ижтимоий-иқтисодий фаровонликни яхшилашга, озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат, тола ва ёқилғи маҳсулотларини ишлаб чиқариш, тарқатиш ҳамда табиий ресурсларни бошқаришни такомиллаштиришга кўмаклашишдир.

Хабарномада филиал АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) томонидан молиялаштириладиган “Марказий Осиёда хавфсиз миграция” (SMICA, 2019-2024) лойиҳасини амалга оширишга кўмаклашиши ҳам айтилган.

Ўзбекистонда одам савдосининг олдини олиш, омон қолган қурбонларни ҳимоя қилиш, хавфсиз миграцияга кўмаклашиш ва шу каби мақсадларга қаратилган мазкур лойиҳанинг бюджети 2 миллион 346 минг АҚШ долларини ташкил этиши қўшимча қилинган.

Winrock International’нинг ваколатхонаси аввал Ўзбекистонда фаолият юритган. Бироқ мазкур ваколатхона 2006 йил июлида “фаолияти низомда кўрсатилган вазифаларга мувофиқ келмагани” учун Тошкент шаҳар суди қарори билан ёпилган. Ваколатхона ходимларининг судга апелляция тартибида киритган шикоятлари ҳам наф бермаган – биринчи инстанция суди қарори ўз кучида қолдирилган.

XS
SM
MD
LG