Ссылки доступа

Трамп тарафдорлари Конгрессга бостириб кирди. Вашингтонда комендантлик соати жорий қилинди(тўплам)


Фойдаланувчиларнинг истагига қараб видеороликларнинг дастлабки вариантини тақдим этишимиз мумкин. Улар шунингдек Директ тўпламидаги ихтиёрий видеодан фойдаланишлари мумкин бўлади.

- Пандемия йили: Коронавирус, карантин ва коррупция. 2020 йил – инсоният тарихида бурилиш нуқтаси ўлароқ хотираларда қоладиган бўлди. 2019 йил декабрида Хитойда аниқланиб, йил бошидаёқ дунёга ёйилиб улгурган СOVID-19 пандемияси ўзбекистонликлар ҳаётини ҳам тубдан ўзгартирди. Видеода пандемия муаммолари билан кечган йилнинг муҳим воқеаларини ёдга оламиз. (видео)

-Трамп тарафдорлари Конгрессга бостириб кирди. Вашингтонда комендантлик соати жорий қилинди. (видео)

- Тожикистон ва Ўзбекистон авиақатновни қайта тиклади. (видео Настоящее время)

- Ўзбек муҳожирлари тақдирланган "Бренд инсон-2020" танловини қора ниқоблилар босди. 24 декабр куни Москва шаҳри ресторанларининг бирида ўзбекистонлик тадбиркор, жамоатчилик фаоли Нигора Раҳимова томонидан уюштирилган “Бренд-инсон 2020” Халкаро танловининг финал босқичи тадбирини қуролланган “маскали” босди. (видео)

- 2020 йилда Ўзбекистонни ларзага солган 5 воқеа. Пандемия 2020 йилда Ўзбекистон юз тутган ягона инқироз эмасди. Ўн минглаб одамни бошпанасиз қолдирган Сардоба тошқини, Бухородаги табиий офат ва мамлакатни ларзага солган Сўх ва Ғузордаги ғалаёнлар. Ижтимоий тармоқларда резонансга сабаб бўлган норозиликлар...(видео)

- Суриштирув: Ери тортиб олинган фермер ва "қулдек ишлатилаётган" ўзбеклар. Indorama Agro "намунавий инвестор"ми? “Маҳаллий ва минтақавий иқтисодий ривожланиш¸ камида 1500 та яхши ҳақ тўланадиган иш жойи яратиш” иддаоси билан ҳозиргача ўзбек деҳқонларининг камида 54 минг гектар ерини олган Indorama Agro Сирдарëда ўз ваъдалари устидан чиқдими? (видео)

- "Тошкент-нон шаҳри"100та дурдона фильмлар қаторига киритилди. Озодлик Шуҳрат Аббосовнинг 1968 йилда экранларга чиқарилган “Тошкент - нон шаҳри” филми бош қахрамони Мишка Додонов ролини ижро этган актёр билан суҳбатлашди. (видео)

- Виртуал инаугурация – Байден ўз инаугурациясига "миллион одам" келишини ёки "улкан" парад ўтказилишини кутмаяпти. Капитолий зинапоясида платформа қурилаётгани ва Оқ уй олдида парад трибунаси ўрнатилаётгани АҚШда тўрт йилда бир марта қишда бўлиб ўтадиган тадбир – президент инаугурациясига оз қолганидан дарак беради. (видео)

- Муҳожирлар Янги йилни Қизил майдонда кутолмади. Улар байрамни қандай нишонлашди? Россияда ишлаб келаетган меҳнат муҳожирларининг айримлари Янги йилни ўз ётоқхоналарида кутиб олишса, бошқалари байрам куни Москванинг Қизил Майдонига жамланишни одат қилиб олган. Бироқ, бу сафар карантин чекловлари сабаб Қизил Майдони байрам куни ёпиқ қолди...(видео)

- Мирзиёевнинг 4 йили: Бажарилмаган 4 ваъда. Шу йилнинг 14 декабрь куни Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон президенти сифатида қасамёд қилганига 4 йил тўлди. Гарчи Мирзиёев бунга қадар 13 йил ҳукумат раҳбари лавозимида ишлаган бўлса-да, унинг ўзи Янги Ўзбекистон деб ном берган даврнинг ҳисобот нуқтаси худди шу санадан бошланади.(видео)

- 2020 олиб кетганлар: Узун ва ҳузунли рўйхат. 2020 йилда адабиëт¸ кино¸ театр ва тасвирий санъат ўзининг кўплаб дарғаларидан жудо бўлди. Улардан баъзиларининг COVID-19дан вафот этгани расман маълум қилинди, бошқалари мухлислар томонидан пандемия олиб кетганлар қаторига қўшилди. (видео)

- Йил рақами: 5600 сўм ва чегарасиз камбағаллик. 2020 йилнинг биринчи ярмида иқтисодий ўсиш 2019 йилги 5,8 фоиздан қарийб 0 га тушди, ишсизлик даражаси 9,4 фоиздан 15 фоизга ошди. (видео)

- Мавзу - 2020 йил: Коронавирус пандемияси ва меҳнат муҳожирлари. Ўтиб бораётган 2020 йил ўзбек муҳожирларига қандай йил бўлди? Уларни йил давомида нима хавотирга солди ва нималар қувонтирди? Озодлик йил давомида бўлиб ўтган энг муҳим воқеа-ҳодисаларга яна бир ёдга олди... (видео)

- Шарҳсиз лавҳа: Урганчда янги йил шукуҳи. Урганч шаҳрининг марказида Янги йил арчаси ўрнатилди. (видео)

- Видеоларда 2020 йил: пандемия, намойишлар, сайловлар ва вакцина. Бу йилнинг глобал миқёсда сарлавҳалардан тушмаган воқеълиги – COVID-19 пандемияси бўлгани шубҳасиз. Аммо, бу орада дунё сиёсати, иқтисодини ўзгартирган қатор жиддий воқеалар – сайловлар, суиқасдлар, намойишлар, миллий низолар ҳам халқаро ҳамжамият диққат марказида қолди. (видео)

- Қўқонда бир гуруҳ аёллар газ ва электр энергияси берилишни талаб қилиб йўлни тўсиб қўйди. 28 декабр куни Қўқонда 5-"Вақф чорсу" маҳалласида яшовчи бир гуруҳ аёллар газ ва электр энергияси берилишни талаб қилиб йўлни тўсиб қўйди. (видео)

- Шереметьево аэропортида ўнлаб ўзбекистонликлар Россияга киритилмади ва Ўзбекистонга қайтарилди. Ўнлаб Ўзбекистон фуқаролари Шереметьево аэропортида уч кун ўтириб чиқди ва Россия ҳужужига киритилмади. Тўртинчи куни уларнинг ҳаммаси ватанига жунатилди. Чегарачилар уларнинг паспортларини олиб қуйиб, шахарга чиқаришмади. (видео Настоящее время)

- Вояга етмаган қизнинг зўрланиши, шантаж ва порага учириш уриниши. 13 ёшли мактаб ўқувчиси оила аъзоларининг айтишича, уни ярим йил давомида уч эркак зўрлаган, бу ҳолатни видеога ёзиб олган ва видеони қизчанинг синфдошларига кўрсатишларини айтиб, қўрқитишган. (видео)

- Озод Европа/Озодлик Радиоси фотографлари томонидан олинган 2020 йилнинг энг яхши фотосуратлари. (фотогалерея)

- «Мушук учун кечирим сўрайман». 2020-йилда дунё бўйлаб одамлар уйидан туриб қандай ишлади. (видео Настоящее время)

- Йил аёллари — 2020. Улар дунёни қандай ўзгартирдилар. (видео)​

МУҲТАРАМ ҲАМКАСБЛАР! СИЗНИНГ ТЕЛЕЯНГИЛИКЛАРИНГИЗ УЧУН, САЙТЛАРНИ УЗАТИШ УЧУН КЕРАК БЎЛИБ ҚОЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ВА ҲАМКОРЛАРГА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН ОЧИҚ ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН, ХУСУСАН ЛОГОТИПСИЗ БЎЛГАН МИНГЛАБ АУДИО ВА ВИДЕОМАТЕРИАЛЛАР БИЛАН ТАНИШИНГ!

XS
SM
MD
LG