Ссылки доступа

Ўзбекистонда қўшма корхоналар ташкил қилиш бўйича Россия, Хитой ва Туркия фаоллик кўрсатяпти


Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган хорижий капитал иштирокидаги корхона ва ташкилотлар сони, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, 12,3 мингтани ташкил этиб, улардан 11,8 мингтаси фаолият юритмоқда.

Давлат статистика қўмитаси маълумотига мувофиқ, хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг давлатлар кесимидаги сони бўйича биринчи ўринда Россия (2093 та), иккинчи ўринда Хитой (1799 та), учинчи ўринда эса Туркия (1576 та) бормоқда. Шунингдек, Ўзбекистон билан қўшма корхоналар ташкил қилишда Қозоғистон (919 та) ва Жанубий Корея (888 та) ҳам фаол.

Давстатқўм қайдича, ўтган бир йил давомида Ўзбекистонда хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони 1399 тага ошган. Пандемия йилида Туркия билан 330 та, Россия билан 315 та, Хитой билан 207 та, Қозоғистон билан 150 та, Жанубий Корея билан эса 97 та янги қўшма корхона тузилган.

XS
SM
MD
LG