Ссылки доступа

Покистонда шифокор талабалар Қирғизистон ва Ўзбекистон тиббиёт муассасаларининг дипломларини тан олишни талаб қилмоқдалар


Покистон пойтахти Исломободда юзлаб шифокор талабалар икки кун давомида Ўзбекистон ва Қирғизистондаги тиббиёт муассасаларининг дипломларини тан олишни талаб қилган ҳолда митинг ўтказдилар.

Тиббиёт муассасаларини битирган икки мингга яқин талаба ва фуқаролар 7 январь куни Покистон Тиббий комиссияси биносига йиғилдилар. Бир кун олдин уларни полиция сув пуркагич ва таёқ ёрдамида тарқатиб юборган. Бунга жавобан намойишчилар хавфсизлик кучларига тош отишди. Намойишчиларнинг бир қисми ҳибсга олинган ва кейинчалик қўйиб юборилган.

Аввалроқ Покистон Қирғизистоннинг барча тиббиёт университетларини «қора рўйхат»га киритган эди. Бунинг сабаби шундаки, ушбу таълим муассасаларини тугатган покистонликларнинг 90 фоизи ўз ватанида тиббий комиссиянинг мажбурий текширувидан ўта олмаганлиги ва уларнинг дипломлари тан олинмаганлиги эди. Ушбу рўйхатга Ўзбекистондаги олтита олий ўқув юртлари ҳам киритилган.

Қирғизистон Таълим ва фан вазирлиги бундан буён олий ўқув юртларига янги талаблар — халқаро аккредитациядан ўтиш, чет элликлар учун хизматлар сифатини ошириш, университетларнинг моддий-техник, лаборатория ва клиник базаларини жиҳозлашни кучайтиришга ваъда берди.

Ноябрь ойида Покистон тиббий комиссияси тўртта Қирғизистон университети — И. Ахунбоев номидаги Қирғизистон давлат тиббиёт академияси, Ўш давлат университети, Қирғиз — Россия Славян университети ва Халқаро тиббиёт олий мактаби «қора рўйхат» дан чиқарилди. Шу билан бирга, Қирғизистоннинг 12 та тиббиёт университети Покистоннинг «қора рўйхати» да қолмоқда.

XS
SM
MD
LG