Ссылки доступа

Ўзбекистонда коронавирус сабаб туризм энг жиддий зарар кўрган


Ўзбекистон бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов Тошкентда ўтказилган брифингда коронавирус пандемияси туфайли юз берган глобал инқироз натижасида мамлакатда туризм соҳаси энг жиддий зарар кўрган соҳалардан бири бўлганини айтди.

"2020 йилда жами 1 млн 504 минг турист ташриф буюрди. Бунда 261 миллион АҚШ доллари миқдорида туризм хизматини кўрсатдик", - деди Абдуҳакимов.

Бош вазир ўринбосарининг айтишича, бу ишлар Ўзбекистонга коронавирус инфекцияси кириб келгунга қадар амалга оширилган.

2021 йилда барча ишларни умумий рақамлар орқали эмас, аниқ режалар ва рейсма-рейс йўналиш бўйича батафсил ҳисоб-китоб асосида амалга ошириш, зиёрат туризмига кўпроқ эътибор қаратилиши мақсад қилинган.

2021 йилда Ўзбекистонга 1 млн 700 минг нафар хорижий туристлар ташрифини таъминлаш бўйича режа қилинган. Бунинг натижасида туризм хизматлари экспорти 370 млн долларга етказилади.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев президентликка келганида мамлакат иқтисодини кўтаришда туризм соҳасини устувор йўналишлардан бири сифатида белгилаганди.

XS
SM
MD
LG