Ссылки доступа

Қозоғистондаги сайловларда ҳукмрон «Нур Отан» партияси етакчилик қилмоқда


Задержание участника акции протеста в Алматы
Задержание участника акции протеста в Алматы

Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоев бошчилигидаги «Нур Отан» партияси мамлакат парламентининг қуйи палатаси сайловларида олдинга кетмоқда.

Қозоғистоннинг «Жамоатчилик фикри» институти томонидан ўтказилган сўров натижаларига кўра, ҳукмрон партия 70 фоиздан кўпроқ овоз тўплаяпти, яна иккита партия — “Ак йўл» ва “Народная” (собиқ коммунистлар) парламентга киришди. Ҳокимиятга содиқ бўлган ушбу партиялар, шунингдек, ҳозирги мажлис таркибида ҳам қатнашмоқдалар. Экзит-полл натижаларига кўра яна иккита партия парламентга кира олмайди. Расмий маълумотларга кўра, сайловда иштирок этганлар сони 63 фоизни ташкил этди.

Мажлисга сайловлар Назарбоевнинг президентликдан кетганидан ва 2019 йилда Қосим-Жомарт Токаевнинг инаугурациясидан кейинги биринчи сайлов. Назарбоев ва унинг вориси сиёсатига қарши бўлган кучлар сайловларда қатнашмади. Овоз бериш куни — 10 январь — Олмаотада, Нур-Султонда ва бошқа шаҳарларда бир нечта норозилик намойишлари бўлиб ўтди, уларда бойкот эълон қилинди. Уларнинг бир неча ўнлаб иштирокчилари ҳибсга олинган, аммо кейинроқ қўйиб юборилган. Шунингдек, сайлов участкаларига мустақил кузатувчиларнинг кириши тақиқлангани ҳақида хабар берилган. Расмийлар ҳеч қандай қонунбузарликлар йўқлигини таъкидламоқда.

Халқаро кузатувчилар Қозоғистондаги аввалги сайловларни оппозицияни бостириш ва сохталаштиришга ишора қилиб, эркин ва адолатли деб тан олмадилар.

XS
SM
MD
LG