Ссылки доступа

Жиззахда янги қурилаётган кўп қаватли уйнинг бир қисми қулаб тушди


Мазкур бино хусусий тадбиркор томонидан қурилган. ФВВ фотоси.
Мазкур бино хусусий тадбиркор томонидан қурилган. ФВВ фотоси.

Жиззах шаҳар Зилол маҳалласи Мустақиллик кўчасида 2020 йилнинг март ойида қурилиши бошланган кўп қаватли уйнинг бир қисми 10 январь куни соат тахминан 17:15 да қулаб тушди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳозирда воқеа жойига вилоят Фавқулотда вазиятлар бошқармаси, ички ишлар ва тиббиёт ходимлари етиб боришиб, ҳолатни ўрганишмоқда.

Олти қаватли бино ҳали фойдаланишга топширилмаган эди. Жиззах вилоят фавуқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Фаррух Абдураҳмоновга кўра, бино хусусий тадбиркор томонидан қурилган. Бинонинг дастлабки 2 қавати дўконлар ва қолган 4 қавати яшаш учун мўлжалланган.

Бирламчи маълумотларга кўра, воқеа натижасида жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Шундай бўлишига қарамасдан, ҳозирда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда.

XS
SM
MD
LG