Ссылки доступа

Жапаров президент сифатида биринчи ташрифини Қозоғистонга амалга оширишини айтди


Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Токаев Садир Жапаровни Қирғизистондаги президентлик сайловларидаги ғалабаси билан табриклади. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси давлат раҳбари сайтида хабар берилган.

Сайтда таъкидланганидек, Токаев «овоз бериш натижалари Қирғизистоннинг давлатчилигини янада мустаҳкамлаш ва барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш учун у таклиф қилган дастурни умуммиллий қўллаб-қувватлашининг далилидир» деди.

Қозоғистон Президенти Садир Жапаровни Қозоғистонга расмий ташриф билан келишга таклиф қилди. Жапаров ўз навбатида президент сифатида биринчи ташрифини Қозоғистонга амалга оширишини таъкидлаб, таклифномани қабул қилди.

10 январь куни Қирғизистонда муддатидан олдин президент сайловлари ва референдум бўлиб ўтди. Президентликка 17 номзод рақобатлашди. Референдумда Қирғизистон фуқаролари учта вариантдан бирига овоз беришди: президентлик шакли, парламент шакли, барчасига қарши.

МСК маълумотларига кўра, 10 январь соат 23:00 да Автоматлаштирилган бошқарув тизимидан олинган маълумотлар 98% сайлов участкаларидан йиғилган. Садир Жапаров 79,16% овоз билан пешқадам. Референдумда сайловчиларнинг 81 фоиздан кўпроғи президентлик бошқарув шаклига, 10,9 фоизи эса парламент бошқарувига овоз берди. Барчасига қаршилар — 4,4% фоизни ташки қилди.

XS
SM
MD
LG