Ссылки доступа

Жапаров Қирғизистон Конституциясини ўзгартириш бўйича референдум 2021 йил июнгача бўлиб ўтишини маълум қилди


Қирғизистондаги президент сайловларида етакчилик қилаётган Садир Жапаров мамлакат Конституциясини ўзгартириш бўйича референдум 2021 йил июнгача бўлиб ўтишини айтди.

«Халқ президент ҳукуматини танлади. Энди конституциявий йиғилишда Конституциянинг янги лойиҳаси тақдим этилади ва парламент референдум кунини белгилайди. Жўқорғи Кенгес депутатларини сайлов тизими ҳам ўзгаради. Парламентнинг ярми битта мандати тизимга, ярми — партиявий тизимга кўра тузилади. Менимча, бу масала июнь ойига қадар ҳал қилинади», — деди Жапаров.

Сўнгги маълумотларга кўра, Содир Жапаров 79,2% овоз тўплаб, президентлик сайловларида рақобатчиларидан сезиларли даражада устун келди.

Бир кун олдин Қирғизистонда эрта сайловлар бўлиб ўтди; улар октябрь ойида Қирғизистон парламентига бўлиб ўтган сайловлар натижаларидан норози бўлган кузги ғалаёнлардан кейин эълон қилинди. Ўша пайтдаги президент Сооронбай Жеэнбеков билан боғлиқ партиялар ғолиб деб эълон қилинди, аммо Қирғизистондаги кўплаб сиёсий кучлар бу натижаларни тан олишмади.

Бишкекдаги норозилик намойишлари ортидан Жеэнбеков истеъфога чиқди. Янги президент лавозимига асосий даъвогар намойишчилар пайтида тарафдорлари томонидан қамоқдан озод қилинган Садир Жапаров эди.

Қирғизистондаги президент сайловлари билан бир қаторда, бошқарув шаклини парламентдан президентга ўзгартириш учун референдум ўтказилди. МСКнинг расмий маълумотларига кўра, 81 фоиздан кўпроғи президентлик бошқарув шаклига, 10,95 фоиз эса парламент бошқарувига овоз берган. 4.43% сайловчилар эса ҳаммага қарши овоз берган. Жапаров сайловда ғалаба қозонганидан кейин яна бир бор референдум ўтказишини умид қилмоқда — бу сафар Конституцияни ўзгартириш.

XS
SM
MD
LG