Ссылки доступа

ЕХҲТ кузатувчилари: Қирғизистон Президенти сайлови номзодлар учун тенг бўлмаган шароитлар соясида бўлди


ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ) ва ЕХҲТ Парламент Ассамблеяси (ПА) миссияларининг халқаро кузатувчилари ўз баёнотларида буни таъкидладилар.

«Номзодларнинг кўплиги, шунингдек, сайлов жараёнини такомиллаштириш бўйича ташаббусларга қарамай, номзодларнинг фаолияти ва қамровидаги сезиларли номутаносиблик, шунингдек маъмурий ресурслардан фойдаланишда айбловлар туфайли Қирғизистон Республикасида навбатдан ташқари президентлик сайловларининг яхлитлиги заифлашди», дейилади Демократик миссиялар бюросининг халқаро кузатувчилари.

Мониторинг натижалари тақдим этилган 11 январь куни Бишкекда ўтказилган матбуот анжуманида «гарчи барча номзодлар сайловолди ташвиқотларини эркин олиб боришлари ва асосий ҳуқуқларга умуман риоя қилинишига қарамай, собиқ президент сайлов кампаниясида устунлик қилди. Кузатувчилар таъкидлаганидек, молиявий ва ташкилий ресурслари бошқа барча номзодларникидан собиқ в.б. президентники сезиларли даражада катта бўлган.

«Сўнгги ойлар одамлар учун жуда драматик ва Қирғизистон Республикаси сиёсати учун бетартиб бўлган, аммо кеча биз умуман яхши олиб борилган жараённи кўрдик. Аммо, агар Қирғизистон ўз халқи учун демократия ишлашини истаса, унда сиёсий рақобат учун адолатли ва тенг шароитлар жуда муҳимдир. Ушбу сайловларда бундай бўлмади», — деди Питер Юел-Женсен, махсус координатор ва ЕХҲТнинг қисқа муддатли кузатувчилар миссияси раҳбари.

Аввалроқ АҚШнинг Қирғизистондаги элчихонаси ЕХҲТ / ДИИҲБнинг ўтган сайловларга берган баҳоси тўғрисида баёнот бериб, «Америка Қўшма Штатлари Садир Жапаровни Қирғизистон Республикасининг сайланган Президенти сифатида тан олади» деб таъкидлаган эди.

Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг (ШҲТ) кузатувчилар миссияси 10 январь куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари президент сайловлари ва Қирғизистондаги бошқарув шаклини белгилаш бўйича референдумни очиқ, эркин ва қонуний деб тан олди.

10 январь куни Қирғизистонда муддатидан олдин президент сайловлари ва референдум бўлиб ўтди. Президентликка 17 номзод рақобатлашди. Референдумда Қирғизистон фуқаролари учта вариантдан бирига овоз беришди: президентлик шакли, парламент шакли ва барчасига қарши.

11 январь куни МСКнинг хабар беришича, дастлабки маълумотларга кўра, муддатидан олдин ўтказилган президентлик сайловларида 1 миллион 416 минг 485 киши қатнашган, бу умумий сайловчилар сонининг 39,55 фоизини ташкил этади. Айни пайтда маълумотларнинг 98% автоматик ўқиш қутиларидан олинган, қўлда ҳисоблаш давом этмоқда. 1 миллион 116 минг 28 киши ёки умумий сайловчиларнинг 79,19 фоизи Садир Жапаровга овоз берди.

XS
SM
MD
LG