Ссылки доступа

Ўзбек ва рус олимлари коронавирусни радиация билан даволашни таклиф қилмоқда


Ўзбекистон ва Россия олимлари коронавирус ва унинг мутациясини радиациянинг кучсиз дозалари воситасида йўқ қилиш мумкинлигини аниқлади. Бу ҳақда Урал федерал университетига таянган ҳолда “Коммерсантъ” нашри хабар берди.

Хабарда айтилишича, олимлар радиациянинг кучсиз нурланиши инсон саломатлиги учун зарарсиз эканини иддао қилишмоқда. COVID-19ни радиация билан даволаш йўналишида У збекистон Фанлар академияси Урал федерал университети билан ҳамкорликда тадқиқот олиб бормоқда.

“Айни пайтда олимлар даволаш методикасини ишлаб чиқмоқда”,-дейилади хабарда.

Тадқиқотчилар радиациянинг кучсиз дозаси билан нафақат коронавирусни, балки бошқа вирусларни ҳам даволаш мумкин деган ғояни олға сурмоқда.

Айни пайтда россиялик вирусолог, тиббиёт фанлари доктори Анатолий Альтштейн “коронавирусни радиация билан даволаш хавфли бўлиши мумкин”,-деган нуқтаи назарни билдиргани ҳақида“Дарё” нашри хабар берди.

XS
SM
MD
LG