МСК маълумотларига кўра, депутатлик мандатлари тақсимоти қуйидагича: «Нур Отан» — 76, «Оқ йўл» — 12, ҚХП — 10 мандат.
Агентликлар МСК раиси ўринбосари Константин Петровдан иқтибос келтиришича 71,09 фоиз (беш миллион 148 минг 74 киши) «Нур Отан» партиясига, 10,95 фоиз «Оқ йўл» га (792 828 киши) овоз берган ва ҚХП — 9 , 10 фоиз (659.019 киши) овоз олган. Сайловда қатнашган яна икки партия 7 фоизли тўсиқдан ўтолмади. «Ауйл» партияси — 5,29 фоиз (383,023 овоз), «Адал» — 3,57 фоиз (258 618 овоз) овоз олган.
Якуний натижалар дастлабки натижалардан фарқ қилмайди.
МСК маълумотларига кўра, 10 январь куни бўлиб ўтган парламент сайловларида сайловчиларнинг фаоллиги 63,3 фоиздан ошди. Комиссия маълумотларига кўра, сайловларда етти миллион 241 минг 562 сайловчи иштирок этди.