Ссылки доступа

Қирғизистоннинг давлат қарзи бир йилда 380 миллион долларга кўпайди


2020 йил 30 ноябрь ҳолатига кўра Қирғизистоннинг давлат қарзининг ҳажми 4 миллиард 887 миллион 46 минг долларни ташкил этди. Бу ҳақда Молия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ташқи қарз ушбу миқдорнинг 86,3 фоизини ёки 4 218,38 миллион долларни, ички қарзнинг 13,7 фоизини ёки 669 миллион долларини ташкил этади. Ҳаммасидан ҳам Қирғизистон Хитойнинг экспорт-импорт банки — 1 миллиард 782 миллион 37 минг доллар, Халқаро тараққиёт ассоциацияси — 671 миллион доллар, Осиё тараққиёт банки — 600 миллион доллар қарздор.

Бир йил олдин, 2019 йил 30 ноябрда давлат қарзи 4 миллиард 503 миллион 48 минг долларни ташкил этди. Бир йил давомида у 383 миллион 980 минг долларга ўсди.

XS
SM
MD
LG