Ссылки доступа

Каттақўрғонда бир оиланинг беш аъзоси заҳарланди. Уч болакай вафот этди


Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида бир оиланинг беш нафар аъзоси номаълум нарсадан заҳарланган. Оиланинг уч фарзанда заҳарланиш оқибатида вафот этган.

Маҳаллий нашрларнинг Самарқанд вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармасига таяниб ёзишича, воқеа Қозоқовул қишлоғида юз берган.

Маълум қилинишича, заҳарланишидан вафот этганлар 8 ёшли ўғил, 4 ёшли ва 2 ёшли қиздир. 34 ёшдаги олиа бошлиғи Д.Ж., ва 28 ёшли уй бекаси С.Ж., оғир аҳволда касалхонада қолмоқда.

“Қайд этилишича, ҳозирда тегишли органлар томонидан ҳолат бўйича суриштирув олиб борилмоқда. Барча тафсилотлар очиқлангач, қўшимча маълумотлар берилади”,-дейилади хабарда.

XS
SM
MD
LG