Ссылки доступа

Тошкент вилоятида ҳарбий техника ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда


Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳрида ҳарбий ва махсус техника ишлаб чиқариш лойиҳаси 11 январь куни президент Шавкат Мирзиёевга тақдим этилди.

Маҳаллий нашларнинг ёзишича, 12 гектар майдонда ташкил этиладиган ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси 55 миллион долларга баҳоланган. Лойиҳага Ўзбекистон миллий банки 39 миллион доллар, Nurafshon-Maxsus-Texnika ширкати 16 миллион доллар маблағ ажратади. Ишлаб чиқаришни Krantas Group ва Тўйтепа металлоконструкциялар заводи йўлга қўяди.

Билдирилишича, биринчи босқичда 2021 йилдан бошлаб йилига 100 та енгил зирхли Tarlon ва Qalqon машиналари ишлаб чиқарилади.

“Иккинчи босқичда 2022 йилдан бошлаб махсус техника — ёқилғи ташувчи 200 та автоцистерна, 300 та трактор, 500 та юк ташувчи, 400 та ахлат ташувчи, 100 та қор тозалаш ва 20 та ўт ўчириш машиналарини ишлаб чиқариши режалаштирилмоқда”,-дейилади хабарда.

Нашрларнинг ёзишича, Nurafshon-Maxsus-Texnika 2019 йил 21 февралда Нурафшон шаҳрида рўйхатдан ўтказилган. Таъсисчи компаниялар сифатида Krantas Group (72%) ва To’ytepa Metall Qurilmalari (28%) кўрсатилган.

“Krantas Group (таъсисчиси Мохир Каримов) саноатнинг турли соҳаларига ва қурилиш секторига махсус техникаларни, жумладан юк кўтарувчи, махсус, қишлоқ хўжалиги техникаси, самосваллар ва бошқаларни ишлаб чиқаради.

Тўйтепа металлоконструциялари заводи эса 1964 йилдан бери қурилиш металл конструкцияларини ишлаб чиқариш билан шуғулланади”,-дейилади хабарда.

XS
SM
MD
LG