Ссылки доступа

Мухолифатчи Алексей Навалний Россияга қайтишини эълон қилди


Алексей Навальный

Мухолифатдаги сиёсатчи Алексей Навалний Россияга қайтаётганини маълум қилди. Унга кўра, сиёсатчи 17 январь куни Москвага учиш учун чипта сотиб олган.

«Қайтиш керакми ёки йўқ» деган савол ҳеч қачон менинг олдимда турмаган. Негаки мен бутунлай кетмадим. Мен Германияда реанимацияга тушиб қолдим. Сабаби битта, улар мени ўлдирмоқчи бўлишди», — деб ёзган сиёсатчи. — Россия менинг юртим, Москва — менинг шаҳрим, Ватанимни соғинаман».

Навалний август ойидан бери Германияда. У Омскдаги касалхонага ётқизилганидан кейин тиббий самолёт билан Берлинга олиб кетилган. Бир нечта лабораториялар унинг Россияда “Новичок” гуруҳида ишлаб чиқарилган ҳарбий моддалар билан заҳарланганлигини аниқладилар. Берлиндаги даволанишдан сўнг, унга кўра, Германияда реабилитация қилинган.

Россия ҳукумати сиёсатчи ўлдирилиши фактини эътиборсиз қолдирмоқда. Заҳарланиш бўйича тергов олиб борилмади.

Бир гуруҳ халқаро журналистлар ФВБ ходимларининг Коррупцияга қарши кураш фонди асосчисига қилинган суиқасдда иштирок этиши мумкинлигини аниқладилар. Кремль воқеа билан боғлиқлигини рад этади.

XS
SM
MD
LG