Ссылки доступа

Тошкентда Санкт-Петербург университети филиали очилади


Ўзбекистон президенти жорий йилнинг 12 январь куни Тошкент шаҳрида Санкт-Петербург давлат университети филиали фаолиятини ташкил этишга оид қарорни имзолади.

Қарорда қайд этилишича, Санкт-Петербург университетининг алоҳида таркибий бўлинмаси бўлиб ҳисобланган филиал таълим фаолиятини 2021/2022 ўқув йилидан бошлайди.

Филиалда даставвал кундузги бўлим, кейинчалик эса сиртқи бўлим очилиши, таълим жараёни ҳам аввал рус тилида кейинчалик бошқа тилларда олиб борилиши айтилган.

Филиал битирувчиларига Ўзбекистонда олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган университетнинг белгиланган намунасидаги дипломи берилади.

Қарор билан филиалга талабаларни ўқишга қабул қилиш давлат гранти ҳамда тўлов-контракт асосида амалга оширилиши, бунда давлат гранти асосида таълим олган филиал битирувчилари уч йилдан кам бўлмаган муддатга мажбурий ишлаб бериш шарти билан Ўзбекистон Республикасининг давлат органлари ва ташкилотларига тақсимланиши кўзда тутилган.

Президент қарорига мувофиқ, Тошкент филиалида филология (шарқ тиллари бўйича), мамлакатшунослик ва хорижий мамлакатлар иқтисодиёти (шарқ мамлакатлари бўйича), биотиббиёт (кимё, физика, психология ва бошқалар) соҳалари бўйича кадрлар тайёрланади.

XS
SM
MD
LG