Ссылки доступа

Равшан Ирматов сўнгги ўн йилликдаги энг зўр футбол арбитрлари рейтингида 16-ўриннни эгаллади


Футбол тарихи ва статистикаси бўйича халқаро федерация – IFFHS 2011 йилдан 2020 йилгача бўлган энг зўр футбол арбитрлари рейтингини эълон қилди.

Ўзбекистонлик футбол ҳаками Равшан Ирматов мазкур рейтингда 16-ўринни эгаллади. У рейтингда белгиланган 141 баллдан 33 балл олган.

Германиялик ҳакам Феликс Брих 141 балл билан рейтингдаги биринчи ўринни эгаллаган. Иккинчи ўринда эса 140 балл билан туркиялик ҳакам Гюнейт Чақир бормоқда. Рейтингда жами 19 футбол ҳаками номи келтирилган.

Равшан Эрматов 2020 йилнинг февралида Ўзбекистон президентининг махсус қарори билан жисмоний тарбия ва спорт вазирига биринчи ўринбосар лавозимга тайинланган.

Равшан Эрматов 2003 йилда 25 ёшида ФИФА ҳаками сифатида фаолият бошлаган.

2008-2011 йилларда беш маротаба Осиёнинг энг зўр ҳаками сифатида тан олинган. 2013 йилда Халқаро футбол статистикаси федерацияси томонидан дунёнинг энг зўр ҳакамлар ўнлигига киритилган. Учта Жаҳон чемпионатида 11 маротаба ҳакамлик қилган Равшан Эрматов бу соҳада рекордсмен саналади.

У “Ўзбекистон Ифтихори”(2010), “Эл-юрт ҳурмати” (2014) орденлари соҳиби. 2011 йилда Равшан worldreferee.com портали томонидан оламнинг энг яхши ҳаками сифатида эътироф этилган.

XS
SM
MD
LG