Ссылки доступа

Суд Жанубий Кореянинг собиқ президенти учун 22 йиллик қамоқ жазосини ўз кучида қолдирди


Пак Кын Хе (слева) в 2017 году

Жанубий Кореянинг Олий суди коррупцияда айбланган собиқ президент Пак Кин Хенинг ҳукмини ўз кучида қолдирди. У 22 йилни қамоқда ўтказади. 2018 йилда сиёсатчи 24 йилга озодликдан маҳрум этилди. Қарорни 14 декабрь куни Рёнхап агентлиги эълон қилди.

Пак Кин Хе 1979 йилда суиқасдда ўлдирилган собиқ президент Пак Чин Хенинг қизи. У, хусусан, бир неча ўн йиллар давомида қашшоқ қишлоқ хўжалиги мамлакатини дунёнинг энг ривожланган давлатларидан бирига айлантирган Кореянинг иқтисодий мўъжизасининг муаллифи сифатида танилган.

1998 йилда Кин Хе биринчи марта отаси томонидан асос солинган партиядан парламентга сайланди, бир неча бор уни сайловларда ғалаба қозонишига олиб келди ва 2012 йилда у Жанубий Корея тарихидаги биринчи аёл президент бўлди.

2016 йилда у давлат сирларини дўстига ошкор қилганликда ва коррупцияда айбланган. Кўчадаги оммавий норозилик намойишларидан сўнг, парламент унга импичмент эълон қилди ва 2017 йилда ҳибсга олинди. Унга 18 модда бўйича, жумладан мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, товламачилик, коррупция ва махфий маълумотларни учинчи шахсларга топшириш каби айбловлар қўйилган.

Пакдан президент лавозимида бўлган Ли Мён Бак ҳам коррупцияда айбланиб, ўтган йил февралида 17 йилга озодликдан маҳрум қилинган эди. Собиқ президент Роҳ Мо Хён ҳам коррупцияда айбланиб, кўп ўтмай у ўз жонига қасд қилди.

1980 йилдан бери Жанубий Корея президенти бўлиб ишлаган саккиз сиёсатчидан тўрттаси қамоқ жазосига ҳукм қилинди, учтаси қариндошлари томонидан қамоққа ташланди, биттаси ўз жонига қасд қилди ва биттаси ўлимга маҳкум қилинди, аммо афв этилди.

XS
SM
MD
LG