Ссылки доступа

Фарғонада олий маълумотли шахматчилар етиштирилади


Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Фарғона филиалида шахмат бўйича таълим йўналиши очилади.

Бу ҳақда президент Ш. Мирзиёев томонидан шу йил 14 январида имзолаган “Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорда қайд этилган.

Қарорда қайд этилишича, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб бошқа олий таълим муассасаларида шахмат йўналишига зарур эҳтиёждан келиб чиқиб, Ўзбекистон шахмат федерациясининг тавсиясига асосан алоҳида қабул квоталари белгиланади. Шунингдек, педагог ходимлар ўртасида шахмат бўйича “Энг яхши инновацион ўқув методик қўлланма” танлови ташкил этилади, қўлланмани оммалаштириш ва жойларга етказиш бўйича зарур чоралар кўрилади.

Қарор билан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Ўзбекистон шахмат федерациясига мазкур бандда назарда тутилган вазифалар ижросини тўлиқ ва сифатли таъминлаш вазифаси юклатилган.

Президент қарорида Шахмат бўйича Республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби негизида ташкил этилган Халқаро шахмат академияси Ўзбекистонда шахмат спорт тури бўйича ўқув-методик ва тайёрловнинг асосий базаси ҳамда шахмат спорт тури бўйича ўқув-методик қўлланмалар ва дарсликларни ишлаб чиқувчи ва марказлашган ҳолда тарқатувчи муассаса бўлиб ҳисобланиши айтилган.

Ҳужжат билан Ўзбекистон шахмат федерацияси ҳузурида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда Шахматни оммавийлаштириш ва ривожлантириш жамғармаси ташкил этиш вазифаси ҳам топширилган.

Систему Каспарова – во все школы Грузии
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:02:32 0:00

XS
SM
MD
LG