ИИҲФ Кенгаши 2021 йилги хоккей бўйича Жаҳон чемпионатини Минскдан қолдириш тўғрисидаги қарор «муқаррар» эканлигини тасдиқлади.
Федерация регламентдаги тегишли бандни назарда тутади, унга биноан ИИҲФ Кенгашига «агар ўйинчилар, расмийлар, томошабинлар ва оммавий ахборот воситаларининг фаровонлиги ёки хавфсиз ҳаракатланиш хавотири учун асослар бўлса, хоккей бўйича Жаҳон чемпионатини мезбон мамлакатдан олиб чиқиш имконияти» берилган.
Белоруссияда 9 августдан бери 1994 йилдан буён ушбу лавозимни эгаллаб келган Александр Лукашенко ғолиб деб эълон қилинган президент сайловлари натижаларига норози бўлган фуқароларнинг оммавий норозилик намойишлари давом этмоқда. Кўплаб намойишчилар ҳибсга олинган, калтакланган ва қийноққа солинган.
11 январь куни Халқаро хоккей федерацияси президенти Рене Фасел Минскда Белоруссия давлати раҳбари Александр Лукашенко билан учрашди. Фазел Лукашенка билан суҳбатда федерация Белоруссиядаги чемпионат рақиблари томонидан босим остида қолаётганидан шикоят қилди — бу мамлакатдаги ички сиёсий вазият туфайли.
Шундан сўнг Лукашенко Фазелга Белоруссия хоккей бўйича Жаҳон чемпионатига иккинчи давлат бўлган Латвиясиз ўзи мезбонлик қилишга тайёрлигини маълум қилди. Латвия расмийлари, шунингдек бошқа бир қатор мамлакатлар вакиллари, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари ва Белоруссия фаоллари чемпионатнинг айрим ўйинларини Белоруссияда ўтказилишига қарши чиқишди.