Ссылки доступа

Жо Байден Вашингтонга АҚШ президенти лавозимини эгаллаш учун келди


Более 200 тысяч государственных флагов США представляют собой американских граждан, которые не смогут из-за эпидемии прибыть на Национальную аллею, чтобы участвовать в инаугурации избранного президента. Вашингтон 19 января 2020

20 январь куни инаугурация маросимида иштирок этадиган сайланган президент Жо Байден сешанба куни ўз уйи Делавер штати аҳолиси билан хайрлашув нутқини ўтказди.

У Делавер Миллий Гвардиясининг Учинчи резерв марказида, Жозеф Байденнинг тўнғич ўғли, майор Жозеф “Бо” Байден номи билан сўзлаган. 2007 йилдан 2015 йилгача у Делавер штатининг бош прокурори бўлган. Даволаш мумкин бўлмаган касаллик унинг бевақт ўлимига сабаб бўлди.

Америка Овози хабарига кўра, Делавер штати губернатори Жон Карни Байден оиласи билан хайрлашиш маросимида қатнашган.

Сайланган президент ва биринчи хоним сешанба куни кечқурун Делавер штатидаги Ню-Кастл аэропортидан Мериленддаги қўшма Эндрюс ҳарбий базасига жўнаб кетишди. Чоршанба куни АҚШнинг 46-президентининг инаугурацияси бўлиб ўтиши керак.

Associated Pressнинг таъкидлашича, Доналд Трамп инаугурация маросимида қатнашмайди. Оқ уй Трампнинг видолашув видеосини Байденнинг самолёти Эндрюс АФБга тушганида эълон қилди. Трамп янги маъмуриятга энг яхши тилаклар билдирди. Associated Press Трамп ўзининг деярли 20 дақиқалик нутқида Байденнинг исмини айтмаганига эътибор қаратмоқда.

XS
SM
MD
LG