Ссылки доступа

45 йилдан буён сувсиз қийналаётган қишлоқ аҳолисининг мурожаати (тўплам)


Фойдаланувчиларнинг истагига қараб видеороликларнинг дастлабки вариантини тақдим этишимиз мумкин. Улар шунингдек Директ тўпламидаги ихтиёрий видеодан фойдаланишлари мумкин бўлади.

- 45 йилдан буён сувсиз қийналаётган қишлоқ аҳолисининг мурожаати. Бағдод тумани Дўрмонча қишлоғи аҳолиси ичимлик сувини узоқ қишлоқлардан олиб келишга мажбур. Карантин даврида эса, иложсизликдан “қудуқдаги яроқсиз сувни ичишган”. (видео)

- Навальний Алишер Усмоновга қарши санкция жорий қилишга чақирди. Россия мухолифати етакчиси Алексей Навальний ғарб давлатларини асли ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмонов ва яна 7 кишига қарши санкция жорий қилишга чақирган. Бу ҳақда 19 январь куни Навальнийнинг сафдоши, Коррупцияга қарши кураш жамғармаси ижрочи директори Владимир Ашурков Фейсбук саҳифасида маълум қилди. (видео)

- Таниқли ҳофиз Раҳматжон Қурбонов Хоразмда дафн этилди. Таниқли хоразмлик хофиз Раҳматжон Қурбонов 18 январ куни дафн этилди. 1959 йилда Хива шаҳрида санъаткор оиласида таваллуд топган Қурбонов “Лазги” ансамблига раҳбарлик қилган. У сўнгги йилларда Ўзбекистон давлат филармонияси Хоразм вилояти бўлинмаси директори вазифасида фаолият юритиб келган. (видео)

- ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН: Совуқ ва чироқсиз қолган шифохоналар...Энергетика инқирози Ўзбекистоннинг энг зарур ижтимоий соҳаларини ҳам фалаж ҳолга келтирди. Соғлиқни сақлаш тизими 2020 йилги паднемия даврида кучли зарбага учради. 2021 йилда эса, энергетика инқурозидан азият чекмоқда...(видео)

- Навальнийнинг қамоққа ташланганини Ғарб ҳукуматлари кескин қоралади. Москва вилоятининг Химки шаҳар суди 17 январь куни Германиядан Россияга қайтган мухолифатчи Алексей Навальнийни 30 кунга ҳибсда қолдириш ҳақида қарор чиқарди. Бу ҳақда Навальнийнинг адвокати Вадим Козев хабар қилди. Унга кўра, Навальний 15 февралга қадар ҳибсда қолади. (видео)

- Ўзбекча норозилик: Газ ва светсиз қолган аҳолининг йўл тўсиш акциялари...Ўзбекистонда сўнгги пайтларда аҳолининг ўз норозилигини ифодалаш учун йўл тўсиши кўп кузатилмоқда. Аксар ҳолларда бундай норозиликлар расмийларнинг назарига тез тушади ва узоққа чўзилмайди. Йўл тўсиш акцияларининг иштирокчилари эса, асосан аёллар. (видео)

- Қаршида норози аҳоли йўлни тўсди, бир аëл тўрт суткага қамалди. Қарши шаҳар, Буюк Турон маҳалласининг қарийб 200 нафар аҳолиси аэропорт йўналишидаги автомобиль йўлини қўпорилган дарахтлар билан тўсиб қўйди. Намойишчилар Қарши шаҳар ҳокимлигининг ўзлари яратган 12 гектар ердаги мевали ва манзарали дарахтларни яксон қилиб, ўрнида саноат зонаси барпо этиш режасига шу тариқа норозилик билдиришди. (видео)

- Газдан шикоят қилган 101 ёшли уруш фахрийсининг уйида газ таъминоти яхшиланди. Отахоннинг айтишича, газ йўқлигидан унинг соғлиги ёмонлашган. Мурожаат тармоқларда тарқалганидан бир неча кун ўтиб отахоннинг уйида газ таъминоти яхшиланган. (видео)

- Вазирлик чеклови ортидан газ шохобчалари олдида километрлик навбатлар кузатилмоқда. Ўзбекистонда ҳаво совиб кетиши билан бошланган энергетик инқироз давом этмоқда. Энергетика вазирлиги газ шохобчаларига газ етказиб бериш бўйича чеклов киритгани ортидан шохобчалар олдида бир неча километрларга чўзилган навбат кузатилмоқда. (видео)

- Техноген авариялар: Қулаган уй, ўртасидан бўлинган кўприк, ишдан чиққан марказий сув тармоғи. Лойиҳалаш ишларининг сифатсизлиги, муҳандислар ва қурувчиларнинг малакасизлиги, қурилиш технологияларига риоя қилмаслик, қурилиш материалларининг ўғирланиши – буларнинг ҳаммаси мамлакат бўйлаб қурилаётган уйларнинг хавфсиз эканлигига катта шубҳа билан қарашга асослардир. Бу фикрни Озодликка ўзбекистонлик икки қурувчи-муҳандис Жиззахда кўпқаватли уйнинг қулаб тушганини шарҳлаётиб билдирди. (видео)

- Қримда ишлаган ўзбек муҳожирларига паспортлари қайтарилди. Қримда маош ололмагани ва паспортлари иш берувчи томонидан олиб қўйилганини айтган бир гуруҳ ўзбек муҳожирига Ўзбекистон консуллиги томонидан паспортлар олиб берилди. (видео)

- Хивадаги уйлардан бирида газ портлади. Камида бир 15 яшар қиз ҳалок бўлди. Ҳодиса 8 январь куни Хиванинг Ичан Қалъа ҳудудида, Ислом Хўжа минорасининг шундоқ биқинида бўлган. ФВВ портлашдан бир одам ҳалок бўлганини маълум қилди. Гувоҳлар вайрон бўлган уй ичидан 15 ёшли қиз ҳамда 50 ёшлар атрофидаги аёлнинг жасади олиб чиқилганини айтмоқда. (видео)

- Тожикистон ва Ўзбекистон авиақатновни қайта тиклади. (видео Настоящее время)

МУҲТАРАМ ҲАМКАСБЛАР! СИЗНИНГ ТЕЛЕЯНГИЛИКЛАРИНГИЗ УЧУН, САЙТЛАРНИ УЗАТИШ УЧУН КЕРАК БЎЛИБ ҚОЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ВА ҲАМКОРЛАРГА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН ОЧИҚ ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН, ХУСУСАН ЛОГОТИПСИЗ БЎЛГАН МИНГЛАБ АУДИО ВА ВИДЕОМАТЕРИАЛЛАР БИЛАН ТАНИШИНГ!

XS
SM
MD
LG