Ссылки доступа

Янги қонун кучга кирди. Ишсизлик нафақаси бир йилда фақат 26 ҳафта берилади


Адлия вазирлигининг маълум қилишича, 21 январдан бошлаб “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги қонун кучга кирди. Мазкур қонунга асосан ишсизлик нафақаси 12 ойлик давр ичида кўпи билан 26 ҳафта давомида тўланади.

Қонунда белгиланишича, ишдан ва иш ҳақидан сўнгги 12 ойлик давр ичида маҳрум бўлган шахсларга аввалги иш жойидаги ўртача ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида, лекин меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 679 330 сўмдан оз бўлмаган миқдорда ишсизлик нафақаси тўланади.

1 йилдан ортиқ ишсиз юрган, аммо меҳнат фаолиятини қайта бошлашга ҳаракат қилаётган шахсларга меҳнатга ҳақ тўлашнинг 1 баравари миқдорида, илгари ишламаган, биринчи марта иш қидираётган шахсларга эса меҳнатга ҳақ тўлашнинг камида 75 фоизи миқдорида нафақа ажратилади.

XS
SM
MD
LG