Ссылки доступа

Боғдод марказида содир бўлган портлашда 30 дан ортиқ киши ҳалок бўлди


Боғдод марказида содир бўлган иккита портлаш натижасида камида 32 киши ҳалок бўлди, 110 киши жароҳат олди, деб ёзади Reuters.

Расмийларнинг айтишича, худкуш террорчилар Таяран майдонидаги кийим-кечак бозорида бомба портлатган.

Портлашлардан кейин келган газета мухбирлари қонли ҳовузларни ва ташландиқ пойабзалларни кўришди. Исмини айтмаган кўча сотувчиси, ўзини портлатганлардан бири ерга йиқилиб, ошқозон оғриғидан шикоят қила бошлаганини, у эса детонаторни босганини айтди.

Фуқаро мудофааси раҳбари Кадим Салмон журналистларга ҳужумлар ортида «Исломий давлат» террористик гуруҳи туриши мумкинлигини айтди.

XS
SM
MD
LG