Ссылки доступа

Қирғизистон ҳукумати тарқатиб юборилди


Президент вазифасини бажарувчи, Жўқорғи Кенгес Спикери Талант Мамитов Бош вазир ва ҳукумат ваколатларини тугатиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда давлат раҳбари сайтида хабар берилган.

Қайд этилишича, президентлик сайловлари натижаларининг расмий эълон қилиниши ва Садир Жапаровнинг бош вазир лавозимидан истеъфога чиқиш тўғрисида ариза топшириши муносабати билан Мамитов уни ҳукумат раҳбари лавозимидан озод қилди.

Қабул қилинган фармон билан ҳукуматнинг амалдаги таркиби истеъфога чиқарилган деб ҳисобланади ва унинг аъзолари Вазирлар Маҳкамасининг янги таркиби шакллангунига қадар ишлайди. Бош вазирнинг вазифалари Артём Новиковга тегишли.

Аввалроқ Садир Жапаров муддатидан олдин ўтказилган президентлик сайловлари ва инаугурация натижалари расмий равишда чиқарилгандан сўнг бош вазир лавозимидан истеъфога чиқиши ҳақида хабар берилган эди. Конституцияга кўра, бутун ҳукумат ҳам истеъфога чиқади.

2020 йил 6 октябрда Қирғизистонда тартибсизликлар бўлиб, ҳукумат ўзгаришига олиб келди. Шундан кейин, Жўқорғи Кенгеснинг навбатдан ташқари йиғилишида Садир Жапаров бош вазир этиб сайланди.

Кейинчалик у президент сайловларида қатнашиш истагини билдирди ва ҳукумат раҳбарининг ваколатларини вақтинча тўхтатиб қўйди. Унинг вазифалари Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Артем Новиковга топширилди.

20 январь куни Сайлов ва референдумлар бўйича марказий комиссияси муддатидан олдин ўтказилган президент сайловларини ҳақиқий деб тан олди ва ўз қарори билан Садир Жапаровни давлат раҳбари сифатида рўйхатдан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилди. Марказий сайлов комиссиясининг икки аъзоси — Гулнар Жўрабоева ва Адилет Сатиғулов — алоҳида фикр билдирдилар. Содир Жапаровнинг инаугурацияси 28 январь куни бўлиб ўтади.

2021 йил 10 январда муддатидан олдин президент сайловлари бўлиб ўтди, унда 17 номзод иштирок этди.

XS
SM
MD
LG