Ссылки доступа

Хоразмда қалин қор ёғиши ортидан айрим туманлар электрсиз қолди


Хоразмда 21 январь куни ёққан қалин қор айрим туманлар ҳамда вилоят маркази Урганчда электр таъминотида узилишларга сабаб бўлди.

"Хоразм ҳудудий электр тармоқлари" корхонаси матбуот хизмати маълумотига кўра, тармоқларда юзага келган узилишларни бартараф этиш учун барча ходимлар жалб этилган. Корхона “ҳудудларда рўй берган электр энергиясидаги узилишларни бартараф этиш учун ҳавонинг совуқлиги ва тун яримлаб қолган бўлишига қарамасдан” барча ходимлар ўз вазифаларини “фидойилик билан” бажараётганини билдирган.

Аввалроқ 19 январь куни Хоразм вилояти Урганч тумани Чолиш шаҳарчаси аҳолиси газ ва электр тақчиллиги туфайли норозилик билдириб, Чолиш-Урганч трассасини тўсиб қўйгани, норозилар билан учрашган вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов шаҳарчада электр энергияси таъминотини яхшилаш учун янги трансформатор ўрнатишга ваъда бергани ҳақида хабар қилинган эди.

“Ўзгидромет” ҳафтанинг иккинчи ярмида Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кескин совиши, кучли қор ёғиши, республика шимолида ҳатто - 15 даражагача тушиб кетиши ҳақида маълум қилган.

XS
SM
MD
LG