Ссылки доступа

Times: Япония Олимпиадани 2021 йилда ҳам бекор қилмоқчи


Япония ҳукумати пандемия сабабли Токиода бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларини бекор қилиш керак деган хулосага келди. Бу ҳақда Times газетаси мамлакат ҳукуматидаги манбасига асосланиб ёзмоқда.

Унга кўра, илгари коронавирус билан боғлиқ вазият туфайли бир йилга қолдирилган Ўйинларни бекор қилиш тўғрисида қарор аллақачон қабул қилинган ва Япония расмийлари энди бу ҳақда дунёга хабар бериш йўлини қидирмоқдалар». «Ҳеч ким бу ҳақда биринчи бўлиб гапиришни истамайди, аммо ҳамма бу жуда қийин [Олимпиадани ўтказиш] бўлишига ишонади», — деди манба. Унинг сўзларига кўра, ушбу қарорга пандемиянинг қишки тўлқини таъсир қилган.

Япония ҳукумати бош котибининг ўринбосари Манабу Сакай ушбу хабарни «қатъиян рад этишини» айтди, чунки бу ҳақиқатга тўғри келмайди. Шу билан бирга, у Япония ҳукумати чет элдаги вазиятни ҳисобга олишини ва қачондир мусобақа тўғрисида якуний қарор қабул қилишини таъкидлади. Айни пайтда Токио 2021 йил ёзида Олимпиадани ўтказиш учун зарур бўлган барча нарсани қилишни давом эттирмоқда.

Халқаро Олимпия Қўмитаси (ХОҚ) раҳбари Томас Бахнинг таъкидлашича, ташкилот Токиодаги Олимпия ўйинларини бекор қилиш ниятида эмас.

Токиода ёзги Олимпия ўйинлари 2020 йилда 24 июлдан 9 августгача ўтказилиши керак эди. Улар 2021 йилнинг ёзига қолдирилди. Бироқ, Олимпиада биринчи навбатда молиявий сабабларга кўра аввалги «Токио 2020» номини сақлаб қолади.

XS
SM
MD
LG