Ссылки доступа

Олмаотада фаоллар Олимпия чемпионини жавобгарликка тортишга чақирмоқда


Олмаотада фаол Айгерим Тлеужанова шаҳар полиция бўлимига ариза билан бокс бўйича Олимпия чемпиони Ермахон Ибраимовни жиноий жавобгарликка тортилишини талаб қилди.

Бунга сабаб сайлов куни 10 январь санасида Олмаотадаги Махсус отряд ҳалқасида намойишчиларни ҳибсга олиш пайтида рўй берган ҳодиса бўлиб, унда ариза берувчига кўра Ибраимов зиддиятли вазиятни «қўзғатмоқчи» бўлган.

Хусусан, аризада айтилишича, Ибраимов полициянинг қаттиқ қуршовида унинг орқасида турган одамни урмоқчи бўлганида, фаолнинг юзига «оғир қўли» билан «қаттиқ урган». Гувоҳларнинг сўзларига кўра, полиция уни даврадан олиб чиқиб кетган, аммо спортчи намойишчиларнинг афишаларидан бирини бузишга муваффақ бўлган.

- У [Ибраимов] ҳеч қандай қийинчиликсиз кордондан ўтиб, биз билан гаплаша бошлади. Полициянинг ўзи унга келиб, томошабинларни ҳақорат қилишни ва плакатни йиртиб ташлашни бошлашига йўл очди, деди Тлеужанова.

«Биз ушбу аризани жазосиз қолмаслиги учун топширмоқдамиз», дея қўшимча қилди у.

Ҳуқуқ фаоли Ерлан Калиевнинг айтишича, у спортчининг хатти-ҳаракатлари маъмурий кодекснинг бир нечта моддалари, жумладан «Уриш» ва «Майда безорилик» бўйича квалификация қилиниши керак.

Навбатдаги терговчи ариза берувчидан интервью олиб, аризани рўйхатдан ўтказишини айтди.

Сиднейда бўлиб ўтган 2000 йилги Олимпиада чемпиони маҳаллий оммавий ахборот воситаларига берган интервьюсида Олмаотадаги митингга келганлигини тан олди. Ибраимов malim.kz сайтига митингда қатнашишни режалаштирмаганини ва «қандай шов-шув бўлаётганини билиш учун» митинг ўтказиладиган жойга борганини айтди. У плакатни йиртганини тан олди ва ҳукуматнинг ҳаракатларини «мамлакатда тинчликни бузиш» ва «келишмовчиликларни экиш» да танқид қилган фаолларни айблади. Ўша куни майдонда яна бир қатор шахслар, жумладан Қозоғистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари ҳам кўриниш беришди.

Олмаотада, 10 январь куни Махсус отряд “Оян”, «Қозоғистон» ҳаракати фаолларини ва Демократик партияни тузиш гуруҳи тарафдорларини кўп соат давомида ҳалқада ҳибсга олди. Қозоғистон ва Ғарб инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари бу ҳаракатларни «репрессия тактикаси» сифатида қораладилар. Бир нечта мухолифат гуруҳлари ўз тарафдорларини сайлов куни норозилик намойишларига чақиришди, аксарият ҳолларда полиция одамларнинг йиғилишига йўл қўймади. Қозоғистон ҳуқуқ ҳимоячиларининг сўзларига кўра, сайловлар куни ва бундан олдин эълон қилинган тинч намойишлар, 12 шаҳарда жами 361 киши ҳибсга олинган, уларнинг кўплари озод қилинган. Камида саккиз киши 10-15 кундан маъмурий ҳибсга олинган, иккитаси жаримага тортилган.

Кузатувчиларни сайлов участкаларига юборган “Эркиндик канати” жамғармасининг баёнотларига кўра, 10 январь куни бўлиб ўтган сайловлар мамлакат мустақиллигининг бутун тарихидаги «энг адолатсиз сайловлар» дан бирига айланди. 1991 йилда мустақилликка эришганидан бери Қозоғистонда биронта ҳам сайлов демократик тамойиллар ва халқаро стандартларга жавоб берадиган деб тан олинмаган. Қозоғистон ҳукумати сайловлар жиддий қонунбузарликларсиз ўтганини айтди.

XS
SM
MD
LG