Ссылки доступа

Тожикистон ИИВ: «Султони Кабир» бозорида ёнғин қисқа туташув туфайли содир бўлди (видео)


Пожар на рынке "Султони Кабир", 25 января 2021 года
Пожар на рынке "Султони Кабир", 25 января 2021 года

Душанбеда, 25 январь куни эрталаб Тожикистоннинг қурилиш материаллари ва маиший техника сотадиган энг йирик бозори бўлган Султони Кабир бозорида ёнғин содир бўлди. Воқеа жойидаги гувоҳларнинг хабар беришича, ёнғин эрталаб соат 7 да бошланган ва икки соатдан кейин ўчирилган.

Тожикистон Ички ишлар вазирлиги матбуот марказининг хабар беришича, Султони Кабир бозоридаги ёнғин электр симларининг қисқа туташуви туфайли содир бўлган.

Ёнғин пластик маҳсулотларни сотадиган савдо марказларида содир бўлган, дейилади расмий баёнотда. Олдинроқ бозор савдогарлари ёнғин бино ичида, машиналар учун шиналар сотиладиган қаторларда содир бўлганини айтишган.

Айни пайтда бозор ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан ўраб олинган, тадбиркорлар ва савдогарлар учун ҳудудга кириш вақтинча ёпилган.

Тожикистон Ички ишлар вазирлигининг маълумотларига кўра, ёнғин майдони 610 кв. метр. Воқеа жойида бир нечта ўт ўчириш бригадалари ишлади.

Ҳокимият қурбонлар ва жароҳатланганлар йўқлигини айтмоқда. Ёнғин натижасида етказилган зарар, дастлабки маълумотларга кўра, 800 минг сомонийни (тахминан 71 минг АҚШ доллари) ташкил этди.

Пожар на рынке "Султони Кабир" в Душанбе
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:00:30 0:00

Эслатиб ўтамиз, бу Душанбедаги Султони Кабир бозоридаги биринчи ёнғин эмас. 2018 йил июнь ойида бозор ҳудудида жойлашган савдо марказидаги ёнғин натижасида 20 дан ортиқ дўкон ва расталар тўлиқ ёниб кетди. Шунда зарар миқдори 3,5 миллион сомонийни ташкил қилди (ўша пайтдаги курс бўйича $ 390 минг).

«Султони Кабир» — энг йирик капитал бозорларидан бири бўлиб, 2000 йилда 5 гектар майдонда қурилган. Бозорда 1 700 тадбиркор ишлайди.

XS
SM
MD
LG