Ссылки доступа

Ўзбекистонлик олимлар “Британия штамми”ни аниқлайдиган тест тизими устида ишламоқда


Ўзбекистонда Инновацион ривожланиш вазирлиги қошидаги Илғор технологиялар маркази олимлари томонидан COVID-19 вирусининг “Британия штамми”ни аниқловчи тест тизимини яратиш устида иш олиб бориляпти.

Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосари Ш. Турдиқулова Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонаси муваққат ишлар вакили Асуши Суда билан ўтган ҳафта якунида Тошкентда ўтказилган музокара чоғида билдирган.

Учрашувда Ш. Турдиқулова вазирлик томонидан коронавирусга қарши кураш бўйича амалга оширилаётган ишларга тўхталган. Хусусан, Хитойнинг “Anhui ZhifeiLongcom Biopharmaceutical” компанияси томонидан ишлаб чиқилган коронавирусга қарши вакцинанинг III фаза клиник синовларини ўтказиш жараёни, коронавирусни аниқловчи ПСР-тест тизимлари ишлаб чиқарилаётгани, Ўзбекистонда коронавирусга қарши курашга доир илмий тадқиқотлар ҳақида маълумот берган. Мулозима мазкур тадқиқотларни амалга оширишда Япониянинг ушбу соҳадаги илмий-тадқиқот ташкилотлари ва компаниялари билан ҳамкорликка тайёрлигини билдириб ўтган.

Музокара чоғида япониялик дипломатларнинг мазкур тадқиқотларни амалга оширишда ҳамкорликка тайёр япон ташкилотлари ва компанияларини топишда амалий кўмак бериш масаласини кўриб чиқишига келишилган.

XS
SM
MD
LG