Ссылки доступа

Эмомали Раҳмон: 80 фоиз тожик муҳожири Россияда ишлаш учун кетолмади


Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон 2020 йилда коронавирус пандемияси туфайли тожикистонлик муҳожирларнинг қарийб 80 фоизи чет элга ишлаш учун боролмаётганлигини айтди.

Парламентга қилган мурожаатида президент чет элда иш излаб келган 460 минг муҳожирдан фақат 111 минг тожикистонлик чиқиб кетишга қодирлигини айтди.

Раҳмон мигрантлар учун иш жойлари мамлакат ичида — саноат ва қишлоқ хўжалигида ҳам таъминланиши мумкин деб ҳисоблайди. Бироқ, муҳожирларнинг ўзлари ўзларининг оғир аҳволлари ҳақида гапиришади ва Россия билан 2020 йил мартидан бери ёпиқ бўлган чегараларнинг очилишини кутмоқдалар.

Шунингдек, Россия ва Тожикистон ҳукуматлари 400 дан ортиқ тожик фуқаролари учун Иркутскка меҳнат миграцияси учун чиқиш дастурини тайёрлагани маълум бўлди. Яқин кунларда бир гуруҳ мигрантлар қурилиш соҳасида ишлаш учун шаҳарга келиши керак.

Норасмий маълумотларга кўра, ҳар йили бир миллиондан ортиқ тожикистонлик фуқаролар иш излаб Россия Федерациясига жўнаб кетишади. Бироқ, коронавирус пандемияси туфайли юз минглаб муҳожирлар иш учун кетолмай қолишди.

Тожикистон ҳукумати бу ўтган йили пул ўтказмаларининг пасайишига ва Тожикистонда камбағал оилалар сонининг кўпайишига олиб келганини тан олади.

XS
SM
MD
LG